Андижон шахар,
Бувасаъдин № 18

Калькулятор расчета пеноблоков смотрите на этом ресурсе
Все о каркасном доме можно найти здесь http://stroidom-shop.ru
Как снять комнату в коммунальной квартире смотрите тут comintour.net Как правильно варикоз лечить
Калькулятор расчета пеноблоков смотрите на этом ресурсе
Все о каркасном доме можно найти здесь http://stroidom-shop.ru
Как снять комнату в коммунальной квартире смотрите тут comintour.net Как правильно варикоз лечить

Бош сахифа

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ МУРОЖААТИ

|
1 1 1 1 1 1 1 1 1 1 Rating 1.00 (1 Vote)

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ АҲОЛИСИГА ЯНА БИР БОР МУРОЖААТ ҚИЛДИ

 

Ассалому алайкум ҳурматли Андижонликлар!

Бугун сиз азизларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус пандемияси сўнгги пайтларда инсонлар ҳаётига жиддий таъсир кўрсатиб, одамлар мураккаб даврни бошдан кечирмоқдалар.

Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, айни пайтда бутун дунёга, қолаверса, мамлакатимизга ҳар томонлама рахна солаётган коронавирус пандемияси келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай кўринишдаги вазиятларни енгиб ўтиш учун зарурий чора-тадбирлар белгилаб олиниб амалга оширилмоқда.

Жумладан, карантин даври эълон қилингандан бошлаб бугунги кунга қадар касалликнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида Андижон вилоятида 81400 га яқин фуқаролар карантинга олинган бўлиб улардан қарийб 80000 нафаридан тиббий таҳлиллар олинди. Ушбу фуқаролардан

194 нафарида вирус аниқланган бўлиб, 25 июнь ҳолатига 93 фоизи соғайишига эришилди. Бугунги кунда Вилоят юқумли касалликлар шифохонасида 13 нафар бемор даволанмоқда. Маълумот ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, ушбу беморларнинг 8 нафари чет элдан қайтган фуқаролардир.

Бугунги кунга қадар 6713 нафар чет элда бўлган фуқароларимизни қабул қилдик.

Бундан 5956 нафари дастлабки 14 кунлик карантин давомида касаллик аломатлари аниқланмагани инобатга олиниб уйларига рухсат берилди.

Вилоятимиз, ҳусусан Республикамиздаги вазиятни инобатга олган ҳолда фуқароларимизни бир неча бор мурожаатларимиз орқали огоҳлантиришимизга қарамай, жойларда карантин қоидаларига амал қилмай ўзбилармонлик қилиб, карантин қоидаларини бузаётган фуқароларимиз минг афсус талайгина. 

Ўтган вақт давомида пандемия нафақат ўзимизга балки иқтисодимизга етарли даражада таъсир ўтказганини инобатга олган ҳолда Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан “Яшил ҳудуд” сифатида эътироф этилаётган Андижонимизни, шаҳримиз ва туманимизни, маҳалла ва оиламизни асраб авайлаш, карантин қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда ўз тадбиркорлигимизни ва фаолиятимизни қатъий талаблар асосида олиб боришимиз яна бир бор ўз қўлимизда эканини алоҳида таъкидлаш ўринли деб ҳисоблайман. 

Шу синовли дамларда барчамиз касалликни маҳалламизга, уйимизга, оиламизга олиб кирмаслик учун энг аввало ўзимиз масъул бўлиб барча карантин қоидаларига амал қилишимиз зарур.

Албатта, ҳар биримиз кундалик юмушларимизни хавфсизлик ва санитария қоидаларига тўла амал қилган ҳолда давом эттиришимиз керак.

Карантин талабларига амал қилмасдан йўқотган имкониятларимизни эртага тиклаш қийин бўлишини, ҳозирги тинч, осуда ва соғлом ҳаётимизни ўз ўрнига келишида турли қийинчиликлар юзага келишидан қатъий огоҳлантирмоқчиман.

Шунингдек, жамоат жойларида, маҳалла ва хонадонларда дезинфекция ишларини мунтазам давом эттириш лозим. Барча корхона ва ташкилотлар ҳам бу қоидаларга жиддий амал қилсагина касалликни хавфи ҳам камаяди.

Азиз ва муҳтарам Андижонликлар!

Кўпга келган ва жаҳон аҳли азият чекаётган бу қийин кунлар, ўтади албатта.

Бу синовдан ҳам муносиб ўтиб олишимизга қатъий ишонаман. Бу йўлда ҳаммамиз янада жипслашиб, сабр ва матонатли бўлсак, карантинга тўлиқ амал қилиб, шифокорлар тавсияларига риоя қилсак, бу касалликни тезроқ енгиб ўтамиз!

Бу курашда тиббий чоралар билан бирга юксак тафаккур, қатъий интизом, сабр-тоқат ва улкан масъулият кўрсатишимиз лозим. Бу сифатлар бизнинг энг асосий ва энг таъсирчан қолаверса кунлик ҳаёт тарзимизга айланиши шарт.

Зеро Муҳтарам Юртбошимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ўзбекистонда ҳеч бир инсон, ҳеч бир оила давлатимиз ва жамиятимиз эътибори ва ғамхўрлигидан четда қолмайди!”

Яратганнинг ўзи Андижонликларни қолаверса бутун халқимизни ҳамда инсониятни бу офатдан тезроқ озод қилсин, барчамизни ўз паноҳида асрасин! 

 

 

Андижон вилоят ҳокимлиги

МАТБУОТ ХИЗМАТИ