ИСТИҚБОЛЛИ РЕЖАЛАР ИЖРОСИДАГИ МАСЪУЛИЯТ

Маълумки, мамлакатимизда миллат генофондини яхшилашга бўлган эътибор давлат сиёсати даражасидаги устувор вазифалардан биридир. Шу маънода юртимиз соғлиқни сақлаш тизимида она ва бола саломатлиги кўрсаткичларини ижобий томонга ўзгартириш, оналик ва болалик муҳофазасини таъминлаш борасида изчил ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 12 декабрь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мамлакатимиз тиббиёт соҳасидаги долзарб масалалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган йиғилиш ҳам фикримиз тасдиғи бўлди. Таъкидлаш керакки, унда соғлом авлодни тарбиялаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилишнинг комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, яъни ҳомиладор аёлларга кўрсатилаётган перинатал хизматни такомиллаштириш, оналар, гўдаклар, болалар ўлимини камайтириш, энг асосийси, туғма нуқсонли ва наслий касалликларнинг олдини олиш, туғруқ комплекслари, шунингдек, болалар шифохоналари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш каби муҳим вазифалар муҳокама этилди.

Шуларни инобатга олган ҳолда куни кеча Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт марказида "Ўзбекистон ҳудудларида болаларга тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва истиқболлари. Педиатрияда инновацион масалалар" мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Ҳудудлардан ташриф буюрган 250 нафардан ортиқ мутахассис иштирокидаги йиғилишни Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев кириш сўзи билан очиб, Юртбошимиз раислигида бўлиб ўтган йиғилиш хулосаларидан келиб чиқиб, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва ривожланиш истиқболларига йўналтирилган топшириқларнинг ижроси, жумладан, болаларга кўрсатилаётан тиббий ёрдамни такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларнинг амалий натижалари, тизимда ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ва истиқболдаги режалар хусусида сўз юритди. Анжуманда таъкидланганидек, Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва вилоят, туман миқёсидаги тиббиёт муассасалари билан узвий боғлиқлигини таъминлаш учун, вертикал бошқарув сифатини ошириш ва болаларга ихтисослаштирилган тиббий хизматни мувофиқлаштириш учун Андижон, Бухоро ва Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари Ҳудудлараро болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари (БКТТМ) деб белгиланди. Уларнинг ҳудудлараро марказлар сифатида ажратилишига, энг аввало, бу ҳудудларда олий ўқув юртларининг мавжудлиги, шунингдек, марказларнинг ташкилий ва кадрлар потенциали асос бўлди. Болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш ва мувофиқлаштириш Кенгаши тузилди. Ҳудудлараро марказ олий тиббий ўқув юртлари билан биргаликда бириктирилган БКТТМлар фаолиятини мувофиқлаштириб, ушбу ҳудудларда барча босқичларда болаларга самарали тиббий ёрдам кўрсатишни таъминлаш ишларини олиб боради.

Анжуман давомида Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари И. Боситхонова сўзга чиқиб, қишлоқ оилавий поликлиникаларида гинеколог ва педиатр врачларнинг ишлаётгани аҳоли учун катта қулайлик яратгани, шулардан келиб чиқиб, айни пайтда эҳтиёж ўрганилган ҳолда штатлар жадвали қайта кўриб чиқилаётганлиги ҳақида фикр билдирди. Бу амалиёт оналар ва болаларга тиббий-профилактик ёрдам кўрсатиш имкониятини кенгайтиришда муҳим ўрин тутишини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди. Шунингдек, болаларда генетик синдромларни эрта ташхислаш, туғма гипотиреоз ва фенилкетонурия каби наслий касалликларга чақалоқларнинг оммавий (95 % қамровли) скрининг текширувларини ўтказиш, шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмалари таркибида болалар анестезиологияси ва реанимацияси бўлимларини ташкил этиш кўзда тутилаётганлиги борасида маълумот берди.

– Ҳудудий тиббиёт муассасаларига амалий ёрдам кўрсатиш режаси асосида марказ мутахассислари томонидан ҳудудларга шу кунга қадар 366 маротаба чиқиб, ўндан ортиқ ҳудудлараро болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари, 150 га яқин туман/шаҳар тиббиёт марказлари, 90 га яқин ҚВП/ОПларга борилди. Аҳамиятлиси, ушбу тадбирлар жараёнида асосий эътибор узоқ ва чекка ҳудудларда жойлашган муассасаларга қаратилгани бўлди. Давлатимиз раҳбарининг ихтисослаштирилган ёрдамни вилоятларга янада яқинлаштириш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида, 70 га яқин семинар ва маърузалар ўтказилди ва уларда 3 минг 200 нафардан ортиқ тиббиёт ходими қатнашди. Муассасамиз ва ҳудудий ВБККТМ мутахассислари Россия, АҚШ, Германия, Беларусь, Корея Республикаси, Литванинг йирик клиникаларида малака оширдилар. Марказ ва ҳудудий ВБКТТМлари мутахассислари учун мамлакатимизда Германия, Россия, Литва, АҚШнинг етакчи мутахассислари томонидан семинар, кўргазмали операциялар ва маҳорат дарслари ўтказилди, – дейди Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Дилором Аҳмедова.

Анжуманда, шунингдек, мамлакатимизда 2014-2018 йилларда оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш ва "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дастурини амалга оширишда эришилган ютуқлар, шу билан биргаликда, республикадаги болалар саломатлиги кўрсаткичлари, оналар, болалар ва гўдаклар ўлими даражаси, биринчи навбатда, болалар касалликларини даволаш ҳамда диагностикаси бўйича замонавий технологияларни жорий қилиш, аёллар ва бунинг баробарида, болалар патронаж тизимини такомиллаштириш, қолаверса, кадрлар билан таъминланиш ва уларнинг потенциалини ошириш масалаларини яхшилаш, қўшимча тадбирларни ишлаб чиқиш зарурлиги масалаларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Бирламчи бўғин ва ихтисослаштирилган тиббий хизматнинг ўзаро ҳамкорлиги натижалари бўйича ҳам маълумот берилди. Конференциянинг яна бир йўналиши педиатрияда инновацион масалаларга бағишланганлиги бўлди. Болаларга тиббий ёрдам кўрсатишнинг барча тармоқларида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни татбиқ этиш натижалари ва уларнинг тиббий хизмат сифатини оширишдаги аҳамияти кўриб чиқилди. Гепатология маркази фаолиятининг илмий ютуқлари, болаларга кўрсатилаётган амбулатор-поликлиника хизматининг ривожланиш истиқболлари, Ўзбекистон Республикаси умумтаълим мактабларида тиббий хизматни яхшилашдаги истиқболлар, эрта неонатал даврда чақалоқларнинг критик ҳолатларида тиббий ёрдам кўрсатиш, эрта ёшдаги болаларда респиратор касалликлар, болаларда ошқозон-ичак тракти, юрак қон-томир тизими, сурункали жигар, ЛОР касалликлари, болалар юқумли касалликларининг замонавий муаммолари хамда болалар ва ўсмирларга тиббий хизмат кўрсатиш истиқболлари ёритиб берилди.

Анжуман якунида республиканинг барча ҳудудларида оналик ва болаликни муҳофаза қилиш масалалари бўйича резолюция қабул қилинди.

 

Ҳасан АБДУҒАНИЕВ.

Калькулятор расчета пеноблоков смотрите на этом ресурсе
Все о каркасном доме можно найти здесь http://stroidom-shop.ru
Как снять комнату в коммунальной квартире смотрите тут comintour.net

     

Май 2019
Вс Пн Вт Ср Чт Пт Сб
28 29 30 1 2 3 4
5 6 7 8 9 10 11
12 13 14 15 16 17 18
19 20 21 22 23 24 25
26 27 28 29 30 31 1
  • hamshira02.jpg
  • hamshira03.jpg
  • hamshira04.jpg
  • hamshira05.jpg
  • 0.jpg
  • 1.jpg
  • 2.jpg
  • 3.jpg
  • 4.jpg
  • 5.jpg
  • 6.jpg
  • 7.jpg
  • 8.jpg
  • 9.jpg
  • 10.jpg
  • 11.jpg
  • 12.jpg
  • 13.jpg
  • 14.jpg
  • 15.jpg
  • 16.jpg
  • 17.jpg
  • 18.jpg
  • 19.jpg