Андижон шахар,
Бувасаъдин № 18

Калькулятор расчета пеноблоков смотрите на этом ресурсе
Все о каркасном доме можно найти здесь http://stroidom-shop.ru
Как снять комнату в коммунальной квартире смотрите тут comintour.net Как правильно варикоз лечить
Калькулятор расчета пеноблоков смотрите на этом ресурсе
Все о каркасном доме можно найти здесь http://stroidom-shop.ru
Как снять комнату в коммунальной квартире смотрите тут comintour.net Как правильно варикоз лечить
Автор: Super User
Категория:

АНДИЖОН ВИЛОЯТ ҲОКИМИ ШУҲРАТБЕК АБДУРАҲМОНОВ КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИГА АМАЛ ҚИЛИШ БЎЙИЧА ВИЛОЯТ АҲОЛИСИГА ЯНА БИР БОР МУРОЖААТ ҚИЛДИ

 

Ассалому алайкум ҳурматли Андижонликлар!

Бугун сиз азизларга мурожаат қилиб шуни айтмоқчиманки, бутун дунёга таҳдид солаётган коронавирус пандемияси сўнгги пайтларда инсонлар ҳаётига жиддий таъсир кўрсатиб, одамлар мураккаб даврни бошдан кечирмоқдалар.

Мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев раҳбарлигида коронавирус пандемиясига қарши курашиш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чоралар кўрилмоқда.

Хусусан, айни пайтда бутун дунёга, қолаверса, мамлакатимизга ҳар томонлама рахна солаётган коронавирус пандемияси келтириб чиқариши мумкин бўлган ҳар қандай кўринишдаги вазиятларни енгиб ўтиш учун зарурий чора-тадбирлар белгилаб олиниб амалга оширилмоқда.

Автор: Super User
Категория:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: САМАРҚАНД ВА ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ҲАМ АҲОЛИ ОРАСИДА КОРОНАВИРУСГА ЧАЛИНИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Аҳоли орасида коронавирус қайд этилиши ҳолатлари мамлакатимиз бўйлаб барча худудларда кузатилмоқда. Бугун Жиззахда ҳам икки ҳолатда аҳоли орасида касаллик қайд этилди. Маълумки, ушбу вилоятда 3 та ҳолатда касалланиш аниқланиб, уларнинг энг сўнггиси 27 апрель куни соғайиб, коронавирусдан холи худудга айланган эди.

Шу ўринда кеча аҳоли орасида коронавирус аниқланиш ҳолатларининг ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак, Тошкент шаҳрида 18 нафар, Самарқанд вилоятида 8 нафар, Тошкент вилоятида 5 нафарни ташкил этганлигини гувоҳи бўламиз.

Автор: Super User
Категория:

Ҳар бир соҳада илм ривожланса, пировард натижада иқтисодий барқарорлик таъминланади

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 июнь куни пойтахтимизнинг Олмазор туманида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишди.

Президентимиз дастлаб Ўзбекистон Фанлар академиясининг Математика институтига ташриф буюрди.

Давлатимиз раҳбари Олий Мажлисга шу йил январь ойидаги Мурожаатномасида ҳар йили илм-фаннинг бир нечта устувор йўналиши ривожлантирилишини айтган эди. Жорий йилда математика фани ана шулардан бири сифатида белгиланди.

Бу халқимизни ҳам, илмий жамоатчиликни ҳам ғоят қувонтирди. Чунки математика юртимизда чуқур тарихий асосга эга ва бугунги кунда тараққиёт учун ғоят долзарб.

Автор: Super User
Категория:

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

 

2020 йил 19 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг бешинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

Сенат аъзолари томонидан 16 та масала, шу жумладан, 9 та қонун кўриб чиқилган ялпи мажлис иши парламент юқори палатасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали ҳамда “Узрепорт” телеканалида тўғридан-тўғри жонли эфирда намойиш этилди.

Автор: Super User
Категория:

Tошкент шаҳар прокурори: “Дорихона ва озиқ-овқат дўконлари раҳбарлари устидан назорат кучайтирилди”

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг ўн учинчи сессияси бўлиб ўтмоқда. Унда пойтахт миқёсида фаолият олиб борувчи тузилмалар раҳбарлари, сенаторлар иштирок этмоқда.


Сессияда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” Давлат дастури ижроси, дори воситалари, тиббий буюмлар, озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари, жамоат тартибини сақлаш ва ҳудудда карантин тадбирларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш, пандемия шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш каби масалалар муҳокама қилинмоқда.

Автор: Super User
Категория:

2020/2021 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

қ а р о р и

Ёшларнинг олий таълим билан қамраб олинишини янада кенгайтириш, олий таълим муассасалари ўртасида соғлом рақобатни кучайтириш, карантин шароитида олий таълим муассасаларига абитуриентларнинг ҳужжатларини қабул қилиш ва кириш имтиҳонларини лозим даражада ўтказиш мақсадида, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ: