Боғланиш 

Телефон: 0(374)223-28-48 

 Email : andmalaka@umail.uz

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Super User томонидан ёзилган
Булим:

“СЕН – ҚУДРАТ МАНБАИ, САОДАТ МАСКАНИ, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!”
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 29 ЙИЛЛИГИГА БАҒИШЛАНАДИ

     Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги халқимиз учун ўз Ватани, ўз тақдирига ўзи эгалик қилиш, суверен ва мустақил давлат сифатида жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин олиб, дунёдаги барча давлатлар билан ўзаро тенглик, дўстлик ва ҳамкорлик тамойиллари асосида яшаш ва ривожланиш йўлини очиб берган буюк тарихий воқеадир.
Миллий мустақиллик эълон қилинган кун кўп минг йиллик тарихимиздаги энг улуғ байрам, ҳеч қачон унутилмайдиган шонли сана. Айнан шу кунга етиш, истиқлолимизни мустаҳкамлаш, янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини ошириш, юртимизни дунёга тараннум этишдек улкан мақсадлар билан яшадик. Ўтган қисқа даврда шу йўлда ғоят муҳим натижаларга эришганимиз, ватандошларимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ўзгариб, бу ютуқлар халқаро жамоатчилик томонидан юксак эътироф этилаётгани, энг асосийси, халқимиз ислоҳотлар самарасини ўз ҳаёти мисолида ҳис қила бошлагани барчамизни қувонтиради.
Халқимиз тарихининг оғир ва мураккаб даври, яъни XX аср бошида жадид боболаримиз Ватанимиз мустақиллиги йўлида фидойилик билан курашганларини шу ўринда таъкидлашимиз керак. Маърифатпарварлар бу диёрда таълим олиб, янги ғоя ва қарашларга эга бўлганларини яхши биламиз.
1991 йил 1 сентябрдан бошланган янги тарих давомида халқимизнинг буюк яратувчанлик салоҳияти намоён бўлди.
Айниқса, жонажон Ватанимиз Ўзбекистон ўз миллий тараққиётининг янги даврига қадам қўйди. Буни барча соҳаларда амалга оширилаётган туб ўзгаришлар мисолида ҳам кўриш мумкин. Бу ютуқларимиз ўзининг кўлами, шиддати ва кенг қамрови билан нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам юксак эътирофга сазовор бўлиб, жаҳон афкор оммасининг эътиборини ўзига жалб этмоқда. Бугунги янгиланиш ва ислоҳотлар ҳақида сўз кетганда жаҳон ҳамжамияти “Янги Ўзбекистон” деган иборани тилга олмоқда. Албатта, бу юртимиздаги ўзгаришларга берилган муносиб баҳодир.
Бугунги кунда жаҳон миқёсида ва мамлакатимизда юз бераётган мураккаб синовларни муносиб енгиб ўтишда мустақиллигимизнинг сафарбар этувчи ва бунёдкор қудрати илҳомбахш манба сифатида барчамизга куч-ғайрат, эртанги кунга беқиёс ишонч бахш этмоқда.
Миллий истиқлолимиз ғояларининг кўпмиллатли халқимиз, айниқса, ёш авлодимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, уларни эркин, обод ва фаровон ҳаёт қуриш йўлида янги марраларга сафарбар этишдаги улкан аҳамиятини ҳисобга олиб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 29 йиллигини ҳар томонлама юксак даражада нишонлаш мақсадида “Сен – қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш режалаштирилган. Ушбу режага кўра 2017 йил 7 февралда қабул қилинган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ҳамда бу йилги “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили” давлат дастурининг амалиётдаги ихтиросини алоҳида таъкидлаш мақсадга мувофиқ.
Жонажон юртимиз мустақиллигининг 29 йиллигини нишонлаш тадбирларида хусусан, ўтган йиллар мобайнида олиб борилган улкан бунёдкорлик ишларини алоҳида таъкидлаш ўринли, албатта. Бунда мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар юртдошларимизнинг турмушини яхшилаш, дунёқарашини юксалтириш, мамлакатимизни ҳар томонлама обод қилиш, унинг иқтисодий қудратини кучайтириш, янгиланаётган Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўсини оширишга хизмат қилаётганини, пандемия шароитида ҳам бу ўзгаришлар изчил давом эттирилаётганини таъкидлаш лозим.
Жаҳон банкининг "Иш юритиш қулайлиги" номли сўнгги ҳисоботида, Ўзбекистон охирги ўн икки ой ичида ишбилармонлик муҳити энг яхшиланган йигирма мамлакат қаторига киритилган.

Манавият Мунира, [27.08.20 11:25]
Озарбайжоннинг “Тарихий шахслар” халқаро журнали Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни 2019 йилда “Йил одами” деб эътироф этди. Бу эса, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг амалга ошираётган эзгу ишларини дунё тан олаётганидан далолат беради.
Ўзбекистон “National Geographic Traveler” журналининг “Йил кашфиёти” номинациясида ғолиб бўлди ва бугун ушбу ўзгаришлар кенг жамоатчилик ва дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.
Мустақиллик йилларида кўҳна тарихимиз, бой меросимиз, миллий давлатчилигимиз, муқаддас динимиз, урф-одат ва анъаналаримиз қайта тикланди. Бугунги кунда меҳр-оқибат, бағрикенглик, ҳамжиҳатлик каби олижаноб фазилатлар, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат, Ватан тақдири ва келажагига дахлдорлик туйғуси қалбимизнинг туб-тубидан жой олди.
Юртимизда кейинги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш борасида улкан ишлар қилинаётганлиги айниқса диққатга сазовардир. Бу борада, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятларининг йўлга қўйилиши мамлакатимизда муқаддас ислом дини қадриятлари ва анъаналарини янада ривожлантиришга замин яратмоқда. Айниқса, мазкур соҳада давлатимиз томонидан амалга оширилаётган ишлар замирида юртимизда таълим, илм-фан, маданият ва маърифат, аждодлар меросини ўрганиш, қадрлашга бўлаётган юксак эътибор нафақат мамлакатимиз ва минтақа аҳолиси, балки жаҳон ҳамжамияти томонидан ҳам юксак тарзда эътироф этилаётганлиги эътиборга моликдир. Дунё тамаддуни бухорийлар, фарғонийлар, самарқандийлар, хоразмийлар, термизийлар, насафийлар таратган илм зиёсидан қанчалар баҳраманд бўлган бўлса, бугунги кунда ҳам бу баҳрамандлик давом этмоқда, аждодларимиз қолдирган бебаҳо мерос ўз қадри ва аҳамиятини асло йўқотгани йўқ.
Озод халқ, мустақил давлат сифатида Ўзбекистоннинг бор бўй-бастини, улкан салоҳиятини бутун дунёга намоён қилиш имкони очилди. Озодлик боис бизни жаҳон таниди, халқимизнинг фидокорона меҳнати, ёшларимизнинг ғайрати, азму шижоати ила ватанимизнинг шон-шуҳрати олам узра янада кенгроқ ёйилмоқда. Истиқлол берган беқиёс имкониятлар негизида эртанги кунимиз - эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этмоқдамиз.
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида миллий давлатчилигимиз пойдевори мустаҳкамланиб, давлатимиз суверенитети, чегараларимиз дахлсизлиги таъминланди, жамиятимизда тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик муҳитини кучайтириш, қонун устуворлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатларини рўёбга чиқариш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Буни биргина жорий йилнинг ўтган даври мисолида ҳам келтиришимиз мумкин.
Тараққиётга эришиш учун амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида 2020 йилнинг 1 июнь ҳолати бўйича мамлакатимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми 255 252,6 млрд. сўмни ташкил этди. Аҳолининг фаол қатламини кичик бизнес ва тадбиркорликка кенг жалб этиш мақсадида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида 2020 йилининг январь - июнь ойларида давомида 46,6 мингта янги кичик корхона ва микрофирмалар ташкил этилди.
Бугунги кунда Ҳаракатлар стратегияси халқимизнинг яратувчанлик салоҳиятини янада кенг рўёбга чиқариб, одамларимизни шижоат билан эзгу мақсадлар йўлида бирлаштирди. Ҳаракатлар стратегиясининг амалиётга жорий этилиши халқимизнинг турмуш шароитини яхшилаш, аҳоли даромадларини ошириш бўйича ижобий натижаларни бермоқда. Жорий йилнинг ўтган даври давомида аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар 5,2 миллион сўмни ташкил этаётгани ҳам бунга мисолдир.

Манавият Мунира, [27.08.20 11:25]
Соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар истиқболи. Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимида ҳам катта ижобий ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Халқимизга кўрсатилаётган тиббий-профилактика, патронаж ёрдамини янада яхшилаш, тез ва шошилинч тиббий ёрдам ҳамда ихтисослашган тиббий ёрдам сифатини ошириш, аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон билан таъминлаш, хусусий тиббиётни ривожлантириш каби муҳим лойиҳалар шулар жумласидан. Тошкент шаҳрида 260 ўринли кўп тармоқли болалар тиббиёт марказлари, вилоят марказларида пандемия шароитида аҳолига замонавий тиббий хизматларни кўрсатувчи махсус тиббий марказлари, Тошкент давлат стоматология институти клиникаси негизида республика кўп тармоқли тиббиёт маркази, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида 20 минг ўринли аҳолини вақтинчалик карантинда сақлаш мажмуаси ва Зангиота туманидаги махсус ажратилган майдонда 10 минг ўринли юқумли касалликлар шифохонаси қурилиб фойдаланишга топширилиши бу соҳада сезиларли ютуқлардан ҳисобланади. Жорий йилнинг 15 март кунидан 1003 ягона қисқа рақамли Call-марказларнинг республика бўйлаб ишга туширилиши халқимизнинг соғлигини сақлаш борасидаги муҳим қадам бўлди.
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш, коронавирусга чалинган беморларни самарали даволаш, карантинга олинган фуқароларни тиббий кузатувга олишда фидойилик билан меҳнат қилаётган 100 мингдан зиёд тиббиёт ходимларининг шундай синовли кунларда қаҳрамонларча олиб бораётган фаолияти таҳсинга лойиқ. Давлатимиз раҳбарининг тиббий-санитария ходимларини касбий ривожлантириш тизимини яхшилаш, соҳада етук ва чуқур билимга эга кадрларни замонавий таълим стандартлари асосида тайёрлаш, тиббиёт ташкилотлари, айниқса, бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларини профессионал мутахассислар билан таъминлаш, тиббиёт таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларининг мавқеини ошириш каби масалаларни қамраб олган “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бугунги таҳликали кунларда муваффақиятли фаолиятни таъминлашнинг дастурул амали бўлди.
Ижтимоий соҳадаги ислоҳотлар янада кенгаймоқда. Аҳолини ижтимоий қўллаб қувватлаш ва бандликни таъминлаш бугунги пандемия шароитида ўта муҳим вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Барча давлатларда кузатилаётгани каби Ўзбекистонда ҳам пандемия туфайли аҳолининг даромадларида пасайиш кузатилмоқда. Бу жараённинг олдини олиш, тўхтатиш, аҳолини карантин даврида ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2020 йил 3 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони асосида катта ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан унга кўра 1,7 миллион нафардан ортиқ бўлган 400 мингдан кўпроқ кам таъминланган оилага республика бюджетидан бир марталик моддий ёрдам пули берилиши таьминланди. Бунинг учун республика бюджетидан ажратилган 380 млрд. сўм карантин даврида даромадсиз қолган аҳолини қўллаб-қувватлаш учун берилгани инсон омили энг устувор масалалардан эканлигини англатади.
Қурбон ҳайити муносабати билан ёрдамга муҳтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиш ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида республика бюджетидан жами 200 миллиард сўм ажратилди. Жойлардаги “Саховат ва кўмак” жамғармалари орқали тарқатилаётган маблағлар бир миллиондан ортиқ аҳолини нақд пул, озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармон билан таъминлашга йўналтирилган. Мазкур маблағ мутасадди идоралар томонидан шакллантирилган рўйхат асосида нақд пул шаклида тарқатилмоқда.

Манавият Мунира, [27.08.20 11:25]
Оилавий тадбиркорликни ташкил қилиш ҳисобига ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун жорий йилнинг ўтган даврида 5 трлн. сўмдан ортиқ маблағ ажратиш кўзда тутилган. Бундан ташқари хизматлар кўрсатиш дастури орқали фуқаролар бандлигини таъминлашга ҳам 1 трлн. сўмга яқин маблағ ажратилди. Пандемиянинг салбий таъсирини юмшатиш мақсадида “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати йўлга қўйилди. Унинг доирасида халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг қарорларига асосан, карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп болали оилаларга, якка-ёлғиз шахсларга ва ногиронларга ҳамда ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган 321 мингга яқин оилага 127 млрд. 700 миллион сўмдан зиёд маблағлар сарфланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини-ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020 йил 8 июндаги қарори билан ўзини-ўзи банд қилган шахслар фаолиятини расмийлаштириш бўйича имтиёз берилган касблар сони 24 тадан 67 тага оширилди.
Коронавирус пандемияси даврида аҳолини, айниқса, умумий овқатланиш, савдо ва хизматлар соҳасидаги тадбиркорлик субъектларини қўшимча равишда қўллаб-қувватлаш, уларнинг даромадларини таъминлаш, санитария-эпидемиологик вазият яхшиланишига хизмат қилувчи кўплаб имтиёзлар жорий қилинди. Жумладан, субъектларни жадал қайта тиклаш мақсадида 2020 йил 1 июлдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари ва биноларни ижарага беришга ихтисослашган ташкилотлар айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилади. Жисмоний шахслар кўчмас мулкни ижарага беришдан олинган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан ҳамда 2020 йил 1 апрелдан 2020 йил 31 декабрга қадар умумий овқатланиш корхоналари алкоголь маҳсулотлари билан чакана савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғимни тўлашдан озод қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган алкогол маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи корхоналарнинг ажратмалари миқдорини 5 фоиздан 3 фоизга пасайтиришга доир имтиёз муддати 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди.
2021 йил 1 июлга қадар умумий овқатланиш корхоналари карантин чекловларининг бекор қилинишига қараб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатилган жойлаштириш, қуриш ва фойдаланиш бўйича вақтинчалик талабларга риоя қилган ҳолда туман (шаҳар) ҳокимликларини хабардор қилиш орқали истеъмолчиларга овқатланиш хизматларини кўрсатиш учун ўзларига туташ бўш ер участкаларида енгил конструкцияларни бепул жойлаштириш ва қуриш ҳуқуқига эга деб белгиланиши пандемия шароитида тадбиркорларга берилган катта имтиёзлардан биридир.

Манавият Мунира, [27.08.20 11:25]
2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган ҳолларда, солиқ тўловчиларга солиқ ҳисоботларини тақдим этиш муддатларини беш кундан кўп бўлмаган муддатга кечиктирганлик учун жарима солиш амалиёти олиб ташланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган солиқ имтиёзлари ва преференциялари 2020 йил 31 декабрга қадар узайтирилди. Мол-мулк солиғи ва ер солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича берилган имтиёзлар, кичик тадбиркорлик субъектлари, бозорлар ва савдо комплекслари, кинотеатрлар, умумий овқатланиш корхоналари, жамоат транспорти корхоналари, спорт-соғломлаштириш муассасалари, шунингдек, йўловчи ташиш, маиший хизматлар кўрсатиш, биноларни, шу жумладан, банкетлар ўтказиш учун ижарага бериш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларфаолиятини мўътадил сақлаб туриш учун амалий тадбирлар белгиланди. Ижтимоий солиқ ставкасини 12 фоиздан 1 фоизга пасайтириш бўйича микрофирма ва кичик корхоналар учун берилган имтиёзлар, божхона органларига мурожаат қилган кунгача бир йилдан кам бўлмаган муддат давомида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошираётган микрофирма ва кичик корхоналарга, кейинчалик кечиктирилган суммани 120 кун мобайнида тенг улушларда тўлаш шарти билан, товарларни олиб киришда ундириладиган божхона божи ва акциз солиғини тўлаш муддатини кечиктириш тақдим этиш, микрофирма ва кичик корхоналарда 2020 йил 15 май ҳолатига солиқлар, пенялар ва солиқ қонунчилигини бузганлик учун ҳисобланган жарималар бўйича мавжуд бўлган қарздорликни ундиришни тўхтатиш шулар жумласидандир.
Мигрантларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида. Мамлакатимизда ҳар йили 600-700 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади. Иқтисодиёт тармоқларини ва ҳудудларни ривожлантириш бўйича кўрилаётган чоралар натижасида йилига 500 минггача иш ўрни яратилмоқда. Қаерда меҳнат миграцияси тўғри ташкил этилган бўлса, бандлик, оилалар даромади, малакали мутахассислар кўпайган. Шундан келиб чиққан ҳолда хориждаги ватандошларимизнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шароитларини яхшилашга эътибор кучайди. Россия, Қозоғистон, Туркия, Япония ва Бирлашган Араб Амирликлари билан меҳнат миграцияси борасида халқаро шартномалар имзоланди. Чет элларда ишлаётган фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун алоҳида жамғарма ташкил этилиб, 100 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилганлиги юртимизда инсон омили нақадар муҳимлигидан далолат беради. Меҳнат мигрантларига патент ва суғурта харажатлари учун 10 миллион сўмгача паст ставкада кредитлар ажатиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Ёшлар сиёсати. Бугун юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар ҳақида ҳар қанча гапирсак арзийди. Ёшларимиз таълим, спорт, санъат, қўйингки, барча соҳаларда эришаётган юксак марралар ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг самарасидир. Охирги 4 йилда ёшлар сиёсатининг тубдан ўзгарганлиги, биргина таълимдаги ислоҳотлар туфайли қанчадан-қанча ўзбек ёшлари турли халқаро фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритиб, юртимиз байроғини кўкларга кўтармоқда. Айниқса, жамиятда ўқитувчи мавқеининг тобора юксалиб бораётгани ёшлар келажагига бўлган эътиборнинг ёрқин намунасидир. Биргина мисол сифатида бугунги кунда таълим соҳасида ўртача иш ҳақи 1966,8 минг сўмни ташкил этаётганлигининг ўзи сўзимиз исботидир.
Ҳукумат қарори билан Узлуксиз маънавий тарбия концепциясининг тасдиқланиши тарбия соҳасида муҳим қадам бўлди.
Концепциянинг мақсади — ёш авлодда мустақил ҳаёт учун зарур ижтимоий кўникма ва фазилатларни ёшига мос, босқичма-босқич шакллантириш асосида юксак фазилатли, баркамол авлодни вояга етказишдан иборат.

Манавият Мунира, [27.08.20 11:25]
“Узлуксиз маънавий тарбия концепцияси”нинг муҳим вазифаси – маънавий баркамол, юксак салоҳиятли авлод тарбиялаш, маърифатли жамиятни шакллантириш сари мардона қадам қўйди ва бу миллий ҳаракат албатта, босқичма-босқич ўзининг самарасини бериб боради. Мақсад бир: замонавий талабларга мос, мафкуравий тажовузлардан ҳимояланган, ҳар қандай ахборот хуружларига қарши тура оладиган, ўз қатъий ҳаётий позициясига, тафаккур салоҳиятига эга шахсиятни шакллантиришдан иборат.
Аҳолисининг ярмидан кўпроғини ёшлар ташкил этадиган мамлакатимизда уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ташкил этилиши ёшлар ўртасидаги мавжуд муаммолар ҳал қилинишининг муҳим омили бўлиб хизмат қилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 июнь куни «Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини тубдан ислоҳ қилиш ва янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман (шаҳар) бўлимлари ташкил этилди.
Ёшлар билан ишлаш бўйича махсус давлат органини ташкил этилиши, бугунги кунда улар ўртасидаги мавжуд муаммоларнинг ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этади.
Агентлик ёшлар сиёсати соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади.
Фармон билан Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Дастурда Ўзбекистон ёшлари порталини ташкил этиш ва унда ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индекслари ҳамда ёшларга оид қонун ҳужжатлари базасини шакллантириш белгилангани жамиятимизда ёшларга бўлган эътиборни янада кучайтиради.
Фақат кейинги тўрт йилнинг ўзида ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уйғун ривожлантиришга, ҳар бир навқирон инсон жамиятда муносиб ўрин эгаллашига қаратилган бир қатор қонунлар, Президентнинг фармон ва қарорлари, Ҳукумат қарорлари қабул қилинди. Олий Мажлис палаталари ҳузурида Ёшлар парламентлари тузилди, Ёшлар ишлари агентлиги ва Ёшлар масалалари бўйича идоралараро кенгаш ташкил этилди.
Ҳозир “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепцияси ишлаб чиқилмоқда. Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолашнинг ягона мезонлари, ёшлар сиёсатини баҳолашнинг миллий индекси жорий этилмоқда.
Ҳозирги замонда интеллектуал ва маънавий етук, ташаббускор ёшлар барқарор тараққиётнинг драйверига айланмоқда. Бугунги кунда янги Ўзбекистон ёшлари – мамлакатни модернизация қилишга қаратилган жадал ва кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи кучи ва фаол иштирокчиси бўлиб майдонга чиқмоқда, десак ҳеч ҳам муболаға бўлмайди.
Суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган амалий ишлар натижасида одил судлов жараёнида инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражаси бутунлай янги босқичга чиқди. Хусусан, ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши оқланди, адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз оилалари бағрида қолдирилди. Инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган 60 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди.

Манавият Мунира, [27.08.20 11:25]
Президентимизнинг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони мазмун-моҳиятига кўра тарихий аҳамиятга эга бўлиб, ундаги қоида ва меъёрлар шахс ҳуқуқ ва эркинликларига доир амалдаги моддий-ҳуқуқий, процессуал-ҳуқуқий ва ташкилий-ҳуқуқий асосларни янада такомиллаштириш ва ривожлантиришни кўзлайди. Фармонга асосан, суд-тергов фаолиятини янада такомиллаштиришнинг бир неча асосий йўналишлари, жумладан, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш, жиноят процессида далилларни тўплаш ва мустаҳкамлаш, уларга баҳо бериш тизимини илғор хорижий тажрибада кенг қўлланадиган исботлаш стандартларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш белгиланган. Унга эришиш учун эса тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувларни олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган мансабдор шахс, яъни суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш тартиби мустаҳкамланмоқда. Бу тартиб жиноятларни фош этувчи тезкор қидирув тадбирларини амалга оширувчи органлар фаолиятида мувозанат ва назоратни таъминлаб, улар томонидан турли суиистеъмоллик ва мансаб ваколатларидан четга чиқиш каби ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олади.
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.
Янги Ўзбекистон – янги уфқлар. Қурилиш ва саноатни ривожлантириш борасида ҳам бугунги кунда жадал ислоҳотлар давом этмоқда. Мамлакатимизда бунёдкорлик кўлами йил сайин кенгайиб бормоқда ва айниқса 4 йил мобайнида қурилиш, саноатни ривожлантириш борасида қатор салмоқли ишлар амалга оширилган. Узоқни ўйлаб, ҳудудларда урбанизация (шаҳарлаштириш) жараёни амалга ошириляпти. Қишлоқ жойларда ҳам қурилиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 13 мартдаги фармонида қурилиш соҳасидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, бюрократик тўсиқларни камайтириш, барча босқичларда шаффофликни таъминлаш, инновацион ишланмалар ва илғор ахборот технологияларини кенг қўллаш чора-тадбирлари белгиланган.
Мамлакатимизда қурилишга рухсат бериш жараёнини 254 кундан 84 кунга қисқартириш, ушбу жараёнлардаги тартиб-таомилларни 17 тадан 5 тага камайтириш, тадбиркорлар ва фуқароларнинг бу ишларга сарфланадиган вақтини 67 фоизгача қисқартириш имконини беради. Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон қурувчиларига йўллаган байрам табригида “Жонажон Ўзбекистонимизнинг янги қиёфасини барпо этиш, Ватанимизнинг юксак тараққиётини таъминлаш, ҳаётимизни янада обод ва фаровон этишда сизлар сингари моҳир қурувчи ва муҳандислар, уста ва меъморлар, лойиҳачи ва пудратчи ташкилотлар вакиллари – минг-минглаб бунёдкор инсонларнинг олижаноб меҳнатини ҳеч нарса билан ўлчаб, баҳолаб бўлмайди” дея таъкидлагани сермашаққат касб эгаларига берилган юксак баҳо дейиш мумкин.
Маълумотлар бўйича 2020 йилнинг январь-июнь ойларида республика корхоналари томонидан 166,9 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2019 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажм индекси 98,1% ни ташкил этди.
Кейинги йилларда республикамиз ҳудудида ўнлаб янги бинолар қад ростлади, юзлаб бинолар қайта таъмирланди. Айниқса, улар ичида энг аҳамиятлиларидан бири “Ғалаба боғи”нинг барпо этилишидир.
Иккинчи жаҳон урушида эришилган Ғалаба осонликча қўлга киритилмаган. Бу уруш Ўзбекистон учун ҳам оғир талафотларни олиб келган. Унда минглаб юртдошларимиз вафот этди, бедарак йўқолди, ногирон бўлиб қолди. Қанчадан-қанча аёллар бева бўлиб қолди, етимлар ва фарзанд доғида куйган оналарнинг адоғи йўқ.

Манавият Мунира, [27.08.20 11:25]
Ота-боболаримиз урушда мислсиз жасорат кўрсатиб, бошқаларга ўрнак бўлди. Хусусан, Қаҳрамон сифатида эътироф этилган 301 нафар ватандошимизнинг жасурлиги ва фидойилиги биз учун катта ибрат.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев кўрсатмаси асосида Иккинчи жаҳон урушида аждодларимиз кўрсатган қаҳрамонликларни улуғлаш, ўтганларнинг номини абадийлаштириш учун Тошкент шаҳрида Ғалаба боғи ташкил этилди. Боғда уруш давридаги манзара – блиндажлар, пулемётлар, фашистларнинг танклари, мотоциклдаги ҳолатлари, жанг манзаралари, уруш вайронгарчиликлари, халқимизнинг қаҳрамонлиги тўлиқ ифода этилган.
Олимлар, ҳарбийлар ва зиёлиларнинг изланишлари, архивлар, музейлардаги ҳужжатларни ўрганиш натижасида ҳозиргача номаълум бўлган ҳолатлар аниқланмоқда. Биргина Собир Раҳимовни оладиган бўлсак, ўзбек дивизиясига қўмондонлик қилиб, жуда катта қаҳрамонликларга эришган. Унинг номи тикланди. Ушбу Ғалаба боғининг энг баланд нуқтасига генерал Собир Раҳимовнинг ўз сафдошлари билан турган ҳайкали ўрнатилди. Ғалаба боғи уларнинг номи мангулигини билдириб туради.
Боғдаги юракка энг яқин жойлардан бири, бу “Матонат мадҳияси” ёдгорлик мажмуасидир. Ушбу обида Ғалаба боғининг марказида қад ростлаган. “Матонат мадҳияси” - машъум урушда беш фарзандидан жудо бўлган она шарафига ўрнатилган ёдгорлик. Бу ёдгорлик қандайдир бадиий образ эмас, унга ҳаётда бўлган воқеа – мўътабар она ва унинг оиласи тўғрисидаги ҳақиқат асос қилиб олинган.
Аҳамиятлиси шундаки, ўзбек киноижодкорлари томонидан “Матонат мадҳияси” қаҳрамонлари ҳаётига бағишланган “Илҳақ” фильмини кўплаб томошабинлар кўзда ёш билан қарши олди. “Илҳақ”да иккинчи жаҳон урушига янгича муносабат борлигини эътироф этиш лозим. Яъни иккинчи жаҳон урушида аждодларимиз, аввало оила ва фарзандлари учун қўлга қурол олганлари фильмда таъсирли даражада очиб берилган. Машъум уруш йиллари ўз ватани озодлиги, тинчлиги учун кўксини қалқон қилган, минглаб оч-яланғоч болалардан бурда нонини, ҳатто жонини аямаган ватандошларимиз билан ҳар қанча фахрлансак, ғурурлансак арзийди.
Адиблар хиёбони – ёзувчи ва шоирларга юксак эҳтиром ифодаси. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, 8 гектардан ортиқ майдонда Адиблар хиёбонининг яхлит меъморий ансамбли яратилди.
Шу боис Адиблар хиёбонини ғоявий-бадиий жиҳатдан янада бойитиш мақсадида Бобур, Огаҳий, Бердақ, Муқимий, Фурқат, Беҳбудий, Авлоний, Чўлпон, Қодирий, Тўлепберген Қайипбергенов, Ибройим Юсупов, Александр Файнберг сингари атоқли шоир ёзувчилар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик мажмуалари ҳам яратилди.
Ҳазрат Навоий бобомизнинг муҳташам ҳайкали атрофида 23 нафар шоир ва адибларнинг ҳайкаллари яхлит меъморий ва бадиий композицияда, мантиқий ечим асосида жойлаштирилди. Шу ерда Ёзувчилар уюшмаси учун бино барпо этилгани ҳам ҳамоҳанглик касб этди.
Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо бўлгани тарихий жараёндир.
Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида 2019 йил 15 октябрь куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг еттинчи саммити бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида илк бор тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этди. Мамлакатимиз ушбу нуфузли халқаро тузилмага 2019 йилда қўшилди.
Ўзбекистоннинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига қўшилишини барча аъзо мамлакатлар мамнуният билан қабул қилди. Расмий шахслар, экспертлар халқимизнинг туркийлар тарихидаги ўрни, бугунги салоҳияти ва аҳамиятини эътироф этди.
Президент Шавкат Мирзиёев саммитда сўзлаган нутқида Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиши, ҳеч шубҳасиз, табиий ва тарихий жараёнлар ифодаси эканини таъкидлади.

Манавият Мунира, [27.08.20 11:25]
Мухтасар қилиб айтганда, бугунгача бўлган йўлни осонликча босиб ўтмадик. Хаётнинг минг-минг машаққатли синовидан, даврнинг оғир заҳматларидан матонат, эзгу мақсад сари олға интилиш, юксак ишонч билан тик ўта олган мардона халқ эканлигимизни бутун дунёни ташвишга солган Ковид-19 пандемияси даврида ҳам исбот этдик. Халқимизнинг ўзаро бирдамлиги, оғир дамда бир-бирига елкадош бўлиши, қалби саховат ва меҳр билан йўғрилганлиги, машаққатли касб эгаларининг меҳнатини қадрлай олиши шундай оғир дамларда яна бир карра намоён бўлди. Бунинг учун инсонпарвар халқимиздан ҳар қанча миннатдор бўлсак арзийди.
Ҳар йили мустақиллик байрамининг нишонланиши ўтган даврга назар ташлаш, эришилган муваффақиятларни сарҳисоб қилиш ва янги режаларни белгилаб олиш тарзида кечган. Йиллар бир-бирига ўхшамаганидек, мустақиллигимизнинг йигирма тўққиз ёшини байрам қилиш ўзгача бир вазиятга тўғри келди. Тарихида жуда кўп синовларни бошидан кечирган аждодларнинг вориси сифатида, келажакка умид билан қаровчи нияти пок бугунги авлод ҳам эртанги кун янада нурафшон ва ғалабаларга бой бўлишига ишонади. Шундай умидбахш ният ҳеч биримизни тарк этмасин.
Халқимизга мустақилликнинг 29 йиллиги муборак бўлсин!

             

Design by: www.diablodesign.eu