Боғланиш 

Телефон: 0(374)223-28-48 

 Email : andmalaka@umail.uz

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Super User томонидан ёзилган
Булим:

;fs=1&wmode=transparent" width="600" height="450" allow="autoplay; fullscreen; encrypted-media" allowfullscreen="true" frameborder="0" scrolling="no" title="JoomlaWorks AllVideos Player">

Super User томонидан ёзилган
Булим:

Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги меҳанизмларни жорий қилиш ва чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6110-сонли Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Иннавацион соғлиқни сақлааш Миллий палатаси Андижон вилояти худудий бўлинмаси ҳамда Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали билан ҳамкорликда очиқ семинар –тренинги ташкил этилди.

Семинардан кўзланган мақсад, тиббиёт ходимларининг давлатимизда олиб борилаётган ислохотлар бўйича билимларини ошириш, ҳамда уларни амалиётга тадбиқ қилишга қаратилган. Сайёр ўқув машғулотларида ҳам тингловчиларга етарли билим-кўникмаларини бериб бориш назарда тутилган.

Дастлаб семинарни бўлинманинг директор ўринбосари Абдусалим Олимжонович Юлдашев кириш сўзи билан очиб берди ва Пандемия даврида тиббиёт соҳасидаги жараёнлар, ютуқ ва камчиликлар билан таништирди. Келажакда соҳа ходимларининг бажариши керак бўлган режалар хақида маълумотлар берди.

Super User томонидан ёзилган
Булим:

29.12.2020

 ПРЕЗИДЕНТ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВНИНГ ОЛИЙ МАЖЛИСГА

ВА ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚИГА

МУРОЖААТНОМАСИ

 Қадрли халқ ноиблари!

Азиз юртдошлар!

 

Барчангизга маълумки, кириб келаётган 2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллигига 30 йил тўлади. Албатта, бу тарихий санани сиз азизлар ва бутун халқимиз билан биргаликда, «Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!» деган эзгу ғоя асосида кенг байрам қиламиз.

Бугун келгуси йил учун режа ва дастурларимизни аниқ белгилаб олар эканмиз, мустақиллик йилларида эришган ютуқларимизни янада мустаҳкамлаб, энг муҳим ва устувор соҳаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз, албатта.

Таъкидлаш керакки, пандемия барчамизга тиббиётнинг бирламчи бўғини, тез ёрдам хизмати, санитария-эпидемиология тизимини тубдан ислоҳ қилиш муҳим ҳаётий зарурат эканини яна бир бор кўрсатди.

Super User томонидан ёзилган
Булим:

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг амалий аҳамияти.

2020 йил инсоният тарихида катта ўзгариш яъни инсон саломатлигига катта хавф солган ва кўплаб инсонларни ёстиғини қуритган хали инсон зоти учратмаган касаллик пайдо бўлди. Ушбу даврда тиббиёт ходимларига бўлган  эҳтиёж янада ортди. Бугун ҳамманинг эътибори соҳа ходимларига қаратилди. Инсонларнинг саломатлиги, ҳаёти билан боғлиқ саволлар ҳар доимгидан ҳам ортди. Инсонларни бундай вазиятда ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш уларни саломатлигини мустаҳкамлаш давлатимизда сиёсат даражасига кўтарилди ва энг долизарб масалага айланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасида ҳам Тиббиёт соҳасига оид амалий ислохотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълим ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4310 сон ва 2020 йил 7 февралдаги “Тиббиёт-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666 сонли Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 15 июнь кунги 160-сонли буйруғи бугунги кунда долизарб аҳамиятга эга.

Design by: www.diablodesign.eu