Боғланиш 

Телефон: 0(374)223-28-48 

 Email : andmalaka@umail.uz

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Super User томонидан ёзилган
Булим:

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар ва уларнинг амалий аҳамияти.

2020 йил инсоният тарихида катта ўзгариш яъни инсон саломатлигига катта хавф солган ва кўплаб инсонларни ёстиғини қуритган хали инсон зоти учратмаган касаллик пайдо бўлди. Ушбу даврда тиббиёт ходимларига бўлган  эҳтиёж янада ортди. Бугун ҳамманинг эътибори соҳа ходимларига қаратилди. Инсонларнинг саломатлиги, ҳаёти билан боғлиқ саволлар ҳар доимгидан ҳам ортди. Инсонларни бундай вазиятда ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш уларни саломатлигини мустаҳкамлаш давлатимизда сиёсат даражасига кўтарилди ва энг долизарб масалага айланди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикасида ҳам Тиббиёт соҳасига оид амалий ислохотлар олиб борилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги “Тиббиёт ва фармацевтика таълим ва илм-фани тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4310 сон ва 2020 йил 7 февралдаги “Тиббиёт-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666 сонли Қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2020 йил 15 июнь кунги 160-сонли буйруғи бугунги кунда долизарб аҳамиятга эга.

Ушбу қонунчиликдаги янгиликлар ижросини таъминлаш соҳадаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш ходимларга янада маъсулият юклади. Хозирги вазиятни инобатга олган ҳолда, “Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни иҳтисослаштириш Маркази Андижон филиали”да ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.  Филиалда, соғлиқни сақлаш амалиёти эхтиёжларидан келиб чиқиб, дарс машғулотлари ташкил қилинмоқда. Дарс давомида тингловчиларга Пандемия даврида Ўзбекистонда Тиббиёт соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар уларни амалиётга тадбиқ этишдаги муаммолар ва ечимлар ҳақида тушунчалар бериб борилмоқда. Тингловчиларга етарли билим бериб боришда ўқув хоналари замонавий тиббиёт жихозлари билан жихозланди, масофавий таълимни жорий этиш учун ахборот-коммуниккация теҳнологиялари билан, зарур техник воситалар билан таъминланди. Юқори малакали мутаҳассисларни жалб қилган холада маҳсус ўқув курслари ташкил қилинмоқда. Хозирги вақтда жойларда сайёр малака ошириш курсларини ташкил этиш мақсадида филиал ходимларига маҳсус ўқув курслари ташкил этилди. “Лекин шунга қарамай қиладиган ишларимиз кўп. Таълим жараёнларида айрим муаммоларга дуч келмоқдамиз. Жумладан масофавий таълим тизимини йўлга қўйишдаги камчиликлар хали ҳам тўла ўз ечимини топмади. Ҳусусан чекка худудлардаги тингловчиларимизнинг етарлича алоқа воситалари билан таъминланмаганлиги, уларга тўла маълумот етказиб беришда муаммоларга учрамоқдамиз. Ёки  билим даражаси бугунги замон талабларига тўла жавоб бера олмайдиган айрим тингловчиларимизнинг ҳам мавжудлиги бизни хавотирга солмоқда. Бундай тингловчилар билан алоҳида қўшимча машғулотлар олиб бориш, уларнинг билим малакаларини ошириш, бунинг учун замонавий педагогик теҳнологиялардан кенг фойлаланишимиз зарур. Шу муносабат билан филиалимиз томонидан сайёр ўқув машғулотлари ўтказишни ўз олдимизга мақсад қилиб олдик. Бу билан малакали тиббий хизматни яхшиланишига, аҳолининг репродуктив саломатлигини таъминлашга эришамиз. Зеро, мақсадимиз Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек “Халқимизнинг биздан рози бўлишига”  эришишдир”- дейди филиал рахбари Гулнора Тураходжаева. Дархақиқат аввало инсоннинг ҳаёти ва соғлиги бўйича масъул бўлган  тиббиёт ходимларининг билимлари юқори бўлиши уларни бугунги замон талабларига мос тушунча ва малакаларни шаклланиши ҳаммамиз учун, аввало инсон ҳаёти учун зарурий эҳтиёж ҳисобланади.

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш  Маркази  Андижон филиали маънавият ва маърифат буйича директор ўринбосари Ҳ.М.Исмоилова

Design by: www.diablodesign.eu