Боғланиш 

Телефон: 0(374)223-28-48 

 Email : andmalaka@umail.uz

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Super User томонидан ёзилган
Булим:

Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислохотлар самарадорлигини янада ошириш бўйича семинар-тренинг бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти  Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 12 ноябрдаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги меҳанизмларни жорий қилиш ва чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ 6110-сонли Президент Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 28 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Иннавацион соғлиқни сақлааш Миллий палатаси Андижон вилояти худудий бўлинмаси ҳамда Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали билан ҳамкорликда очиқ семинар –тренинги ташкил этилди.

Семинардан кўзланган мақсад, тиббиёт ходимларининг давлатимизда олиб борилаётган ислохотлар бўйича билимларини ошириш, ҳамда уларни амалиётга тадбиқ қилишга қаратилган. Сайёр ўқув машғулотларида ҳам тингловчиларга етарли билим-кўникмаларини бериб бориш назарда тутилган.

Дастлаб семинарни бўлинманинг директор ўринбосари Абдусалим Олимжонович Юлдашев кириш сўзи билан очиб берди ва Пандемия даврида тиббиёт соҳасидаги жараёнлар, ютуқ ва камчиликлар билан таништирди. Келажакда соҳа ходимларининг бажариши керак бўлган режалар хақида маълумотлар берди.

Сўзни Ташкилий назорат бўлими бошлиғи Урайимжон Камолович Усмонов давом эттирди ва “Бизнинг энг асосий вазифамиз аҳолини соғлом турмуш-тарзига ўргатиш, уларни тиббий билимларини оширишимиз зарур эканлиги, энг аввало тўғри овқатланиш, жисмоний фаолликни ривожлантиришимиз ва бу хақда ахолига етарли билимлар бериб боришмиз зарурлигини таъкидлади.

Семинар давомида Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали ўқитувчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Семинар қизиқарли баҳс-мунозаралар ва суҳбатлар билан давом этди.

Тадбир сўнгида бўлинма рахбари Баходир Сотволдиевич Юлдашевнинг таклиф ва мулоҳазалари берилди. Хозирги вақтда инсонлар хаётига хавф туғдираётган касалликлар ва уларнинг келиб чиқиши сабаблари, омиллари ҳақида тўхталиб ўтди.

Семинарда соҳага оид норматив-ҳуқуқий хужжатларнинг ижросини таъминланиши зарурлиги, ходимларнинг тиббий билимларини ривожлантириш ҳар бир мутаҳасиснинг вазифаси эканлигига иштирокчилар яна бир бор амин бўлдилар.

 

Ҳайитхон Исмоилова

 

Design by: www.diablodesign.eu