Боғланиш 

Телефон: 0(374)223-28-48 

 Email : andmalaka@umail.uz

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали
Super User томонидан ёзилган
Булим:

УСЛУБИЙ ИШЛАР

Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Маркази Андижон филиали услубхона бўлими доимий равишда иш фаолият олиб бормоқда.

Услубхонада шакллантирилган услубий ҳужжатлар мунтазам  услубий тизимдаги янги педогогик технологиялар бўйича янгиликлар ва ўқув  қўлланмалар билан тўлдириб бориляпти.

Йил бошида намунавий ўқув дастурларга оид ишчи ўқув режалар,ишчи ўқув дастурлар, маъруза матнлар, КТП, тарқатма материаллар, амалий кўникмалар, вазиятли масалалар, билетлар педагоглар томонидан тайёрланди ва ўқув машғулотларда фойдаланилди.

2019 йил давомида очиқ дарс соатлари режа асосида ўтказилиб борилди.Шу кунга қадар асосий ўқитувчилар томонидан 20 та, соатбай ўқитувчилар томонидан 17 та очиқ дарслар ўтказилди.Уларда қўлланилган  инновацион усуллар,интерфаол ўйинлар барча ўқув машғулотларига тадбиқ этилди.

  

 

 

 

Хар ой бошида  педагогларнинг ўзаро тажриба ва малака алмашишлари учун услубхона томонидан ўзаро дарсга кириш режаси тузилиб тасдиқланди. Йил давомида педагоглар ўзаро дарсларда қатнашиб дарс кузатиш ва тахлил қилиш дафтарини юритдилар.

 

   

 

 

Услубий ишлар    хисобот     2020 йил

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 6 майдаги ПК -4310-сонли "Тиббиёт ва фармацевтика таьлими ва илм фани тизимини янада ривожлантириш чора- тадбирлари тугрисида" ги карорини таьминлаш максадида  филиалимизда чет давлатлари билан эндиликда хамкорлик шартномаларини тузиш режалаштирилмокда.

Ўзбекистон  Республика Президенти қарори  ПҚ- 4310 –сонли қарори асосида филиалида 10 та дастурлар  9 соат   кредит яратилди:

1.Ўқитувчи Нурматова М. ”Бачадон миомаси ташхислаш ва уни олдини олиш буйича аҳолига маслахатлар бериш”.

  1. Ўқитувчи Қўчкарова Н.-“Нутрициология”(овкатланиш гигиенаси).
  2. Ўқитувчи Тожиахмедова Д. “Ҳомиладорлик даврида кузатиладиган экстрагенитал касалликлар,асосий хавф омиллари ва уни олдини олиш чоралари буйича маслахат бериш”
  3. Ўқитувчи Ҳайитбоева З. “Болаларда ўткир захарланишда кечиктириб бўлмайдиган холатлар”.
  4. Ўқитувчи Исакова Г.”Аҳоли ўртасида ясси оёқ касаллигини олдини олиш чора-тадбирлари”
  5. Ўқитувчи Файзулина Т.Р. “ВПЧ га қарши эмлаш бўйича инструктори”
  6. Ўқитувчи Сатимова Я.Х. “Хомиладорликни 22 ҳафтасидан катта муддатда қон кетиши билан ҳомиладорларни олиб бориш”.
  7. Ўқитувчи Гаппарова Д. “ Қалконсимон без касалликларида ҳамширалик парвариши”

9.Ўқитувчи Қаюмова Г.” Сут бези саратони ва уни олдини олиш чора-тадбиралари”

  1. Ўқитувчи Содикова Г”Ўта хавфли ва карантин юкумли касалликлари чалинган беморлар келтирилганда бажарилиши лозим бўлган чора-тадбирлар”

Ундан ташкари  Худудий бўлинмасида 5 та янги услубий кулланмалар яратилди.

1.Ўқитувчи Нурматова М. ”Бачадон миомаси ташхислаш ва уни олдини олиш буйича аҳолига маслахатлар бериш”.

  1. Ўқитувчи Тожиахмедова Д. “Ҳомиладорлар патронажи”
  2. Ўқитувчи Файзулина Т.Р. “ВПЧ га қарши эмлаш бўйича инструктори”
  3. Ўқитувчи Сатимова Я.Х. “Хомиладорликни 22 ҳафтасидан катта муддатда қон кетиши билан ҳомиладорларни олиб бориш”.
  4. Ўқитувчи Гаппарова Д. “ Қалконсимон без касалликларида ҳамширалик парвариши”

Хамма услубий кўлланмалар текшириб тасдиқ учун Тиббий таълимни ривожлантириш марказига тайёр бўлди.

Бутун дунё буйлаб пандемия шароитида биз тинловчилар саломатлигини учун март ойида бошланган онлайн тарзда ўқитишга ўтказилди.Марказ томонидан юборилган дастурга мувофик  COVID -19  буйича  6 соатлик кредит модул соатлар буйича ўқиш ташкил этилди.

“ COVID -19  буйича лаборатор текширувини  ўтказиш учун намуналар олиш” мавзусида Андижон вилояти буйича жами 2318 нафар ҳамшира ва лаборантлар  ўқитилди.Дастурга мувофик  фельдшер,лаборант ва патронаж ҳамширалар камраб олинди.

Ўзбекистон Республикаси соғликни саклаш вазирлигининг буйрук  № 176 02.02.2020 йил “Коронавирус инфекцияси билан касалланган беморларни даволаш  ва касаллик таркалишни олдини олиш борасида ўтказилаётган эпидемияга қарши кураш тадбирларини такомиллаштириш туғрисида”

Урта тиббиёт ва фармацевт ходимларини малакасини янада ривожлантириш максадида тиббиёт олийгохлари билан   zoom оркали видеоконференция лар' маьрузалар тренингларни утказилишини ташкиллаштириш кузда тутилмокда.

        24 июль  онлайн тарзида   Zoom “COVID – 19  аломатларсиз шакли билан касалланган беморларни уй шароитида аниқлаш, суриштирув ўтказиш ҳамширанинг вазифалари”семинар ўтказилди.

 

Super User томонидан ёзилган
Булим:

Миллат ўзлигини англаши йўлида улкан ишларга қўл урилмоқда

31 август – Қатағон қурбонларини ёд этиш куни 

Август ойида ёмғир шаррос қуйганини сира эслолмайман. Тарихнинг ҳам булутли кунлари ҳақида ўйлар эканман, давлатимиз раҳбарининг маърифатпарвар жадид боболаримиз ҳақидаги фикрлари хаёлда чарх уриб айланаверади. Чўлпон, Фитрат, Абдулла Қодирий, Мунаввар Қори, Беҳбудий каби боболаримизнинг орзу-интилишлари, мақсад-муддаоси не эди?..

"...Улар иморат қурмаган. Ўзига бойлик изламаган. Бирдан-бир хазинаси – минг машаққат билан топган пулларига кутубхона қурган. Хусусан, "Турон" кутубхонасини барпо этиб, ўзларига тирик ёдгорлик ўрнатиб кетган". Президентимизнинг бу сўзлари Чўлпон, Фитрат, Мунаввар Қори, Абдулла Қодирий, Маҳмудхўжа Беҳбудий каби маърифатпарвар боболаримизнинг ҳаёт йўли, умр мазмуни, орзу-интилиши, мақсад-муддаоларининг содда, равон, лўнда ифодасидир.

Super User томонидан ёзилган
Булим:

Болалар ўйинчоқларига хавфсизлик талаблари белгиланди

 

“Ўзстандарт” агентлигининг хабар беришича, “Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги умумий техник регламенти ишлаб чиқилди.

Техник регламент болалар ўйинчоқлари хавфсизлиги, болалар ва уларга қаровчи шахсларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида ишлаб чиқилган бўлиб болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ҳамда сотиш талабларини белгилайди.

Техник регламентга мувофиқ ёнғин хавфсизлиги, кимёвий хавфсизлик, токсикологик-гигиеник хавфсизлик, электр хавфсизлик, радиацион хавфсизлик, микробиологик хавфсизлик, қадоқлашга оид хавфсизлик, тамғалашга оид хавфсизлик ва бошқа хавфсизлик талаблари белгиланган бўлиб жумладан:

– болалар ўйинчоғининг таркибида портлаш хусусиятига эга бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги;

Super User томонидан ёзилган
Булим:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 1979 йил 17-августдаги  971-сонли буйруғига биноан билим юрти ташкил қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2004-йил 20-октябрдаги 463-сонли буйруғига асосан “Ўрта тиббиёт ва доришунос ходимларини малакасини ошириш ва ихтисослаштириш Республика маркази Андижон филиали” мақоми берилди.

“Республика ўрта тиббиёт ва фармацевтика ходимлари малакасини ошириш ва уларни ихтисослаштириш маркази Андижон худудий бўлинмаси “ Давлат муассасасининг Устави

Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги ҳузуридаги давлат хизматлари агентлиги Андижон вилоят бошқармаси Андижон шаҳар давлат хизматлари маркази томонидан 2018-йил 19-апрелдаги №668-Q-сон реестр рақами билан “Қайта рўйхатга олинган”

Филиал Андижон шаҳар ҳокимининг
2016-йил 08-феврал кунги №126–Қ сонли қарорига асосан қайта давлат рўйхатидан ўтказилиб, Андижон шаҳар “Ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр” давлат корхонаси томонидан умумий қурилиш майдони 778.38 кв.м. Умумий фойдаланиш майдони 1420.22 кв.м. бўлган бино иншоотлар муниципиал мулк сифатида эгалик хуқуқи белгиланиб оператив бошқарув хуқуқи билан филиалнинг балансига берилиб, ерга эгалик қилиш ва ердан фойдаланиш хуқуқи берилган.

Филиал Андижон шаҳри, Бувасаъдин кўча
18-уйда фаолият юритиб келмоқда.

Филиалда  маъмурият ва ўқув хоналари, тингловчилар ётоқхонаси, ўқув хоналари ва маърузалар зали жойлашган.

 

Design by: www.diablodesign.eu